Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Ан-Наср"нинг СПЛда ишлари юришмаяпти

Баҳо:
+ | -

"Ан-Наср" Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги уч турида иккита мағлубиятга учради.

Стефано Пиоли жамоаси бугун "Ал-Оруба"га (1:2), 21 февраль куни эса "Ал-Иттифоқ"га (2:3) имкониятни бой берди. Шунингдек, барча мусобақалардаги сўнгги тўртта ўйинда у битта ғалаба ("Ал-Ваҳда" устидан) ва битта дуранг (Осиё Чемпионлар Лигасида "Персеполис" билан) қайд этган.

Саудия Арабистони чемпионатида "Ан-Наср" 23 ўйиндан сўнг 47 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Биринчи ўринда "Ал-Иттиҳод" (22 ўйин, 56 очко), иккинчи ўринда "Ал-Ҳилол" (23 ўйин, 51 очко).

Криштиану Роналду сўнгги 4 ўйинда фақат битта гол урган - "Ал-Ваҳда" дарвозасига. Португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилишда давом этмоқда.

Киритилди: 05:34, 01.03.2025.
Ўқилди: 872 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик