Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Гасперини билан келишмовчилик ортидан «Аталанта» ҳужумчиси АПЛга йўл олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Ньюкасл" ёзда "Аталанта"нинг нигериялик вингери Адемола Лукманни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.  

Манбага кўра, "қарғалар" келгуси трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Англия клуби раҳбарияти Лукманни иккала қанотда ўйнай оладиган универсал футболчи сифатида кўрмоқда.  

Аввалроқ нигериялик футболчи "Аталанта" бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини билан баҳслашгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мураббий уни "Брюгге"га қарши ўйинда (3:1) пенальтини аниқ амалга оширмагани учун танқид қилган. Бунга жавобан, Лукман мураббий фикрига қўшилмаган.  

Лукманнинг "Аталанта" билан шартномаси 2026 йил 30 июнга қадар амал қилади. У Италия клуби сафида 107 ўйинда майдонга тушиб, 49 та гол ва 22 та ассист қайд этган.

Манба: football24.ru
Киритилди: 10:30, 01.03.2025.
Ўқилди: 1428 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [10240]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [5097]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3732]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3289]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2763]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2134]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [2051]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1934]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1863]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1713]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик