Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Математикага навбат эронликларга

Баҳо:
+5 | -

Эрон ўта муҳим учрашувда ғалабани қўлга киритганидан хабарингиз бор. Терма жамоага бағишланган Эроннинг teammelli.com сайти Карлос Кейруш жамоаси имкониятлари чамалаган ҳолда, таҳлилий мақола эълон қилди.

Эрон учун энг камида учинчи ўринни олиб, "плей-офф"га йўл олиш имконияти деярли нақд. Аммо бу йўлнинг анча мураккабликлари ҳам бор. Жаҳоннинг бошқа нуқтасига учиб бориш ва у ерда анча кучли бўлган терма жамоа билан куч синашишга тўғри келади...

Айни пайтда мусобақа жадвалига қараб реал фикрлаган ҳолда айтиш мумкинки, Ливан ва Қатар ЖЧ йўлланмасидан умидини узиб бўлди. Математика юритиб кўрсак, Қатар учун истисно ҳолатлар йўқ эмас, масалан Эрон "Озодий"да Ливанга имкониятни бой бериши ва кейин Қатарнинг ўзи Ўзбекистонни Тошкентда бешта тўп фарқи билан мағлуб этиши... Очиғини айтганда, қатарликлар ўйиндан чиқди ва энди 2та тўғридан-тўғри йўллама учун курашаётганлар учта қолдик - Корея, Ўзбекистон ва биз.

Келаси сешанба куни икки гуруҳ етакчиларининг баҳсига гувоҳ бўламиз. Эрон "Озодий"да Ливан билан "кўнгилхушлик" қилаётганида, Ўзбекистон Сеулда Корея меҳмони бўлади. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ўзида Ливанни Осиё кубоги саралашида 5:0 ҳисобида мағлуб этгандик. Ливанни мағлуб этиб 13 очкога эга бўламиз ва Корея пойтахтидаги ўйиндан дуранг натижа кутиб қоламиз. Агар шу таҳминимиз тўғри чиқса, Кореяда ва Ўзбекистонда 12тадан очко бўлади ва Эрон терма жамоаси 13 очко билан гуруҳда биринчи ўринга кўтарилади.

Воқеалар ривожи юқоридагидек кўриниш олиб, 10-тур олдидан Эрон гуруҳда пешқадамлик қилаётган бўлсада, хавотирланиш учун етарлича асос бор: агар терма жамоа Улсанда Кореяга имкониятни бой берса ва Ўзбекистон Қатарни енгса, уларнинг иккаласида 15 очкодан бўлади ва натижада Эрон "плей-офф"га равона бўлади...

Яна бошқа вариантда, келаси ҳафта Сеулда кимдир ғалаба қозонса, ғолибда 14 очко бўлади, мағлуб жамоа эса 11 очкоси билан қолади. Ушбу вариантда сўнгги турда Эрон Кореяга қарши энг камида дуранг ўйнаши талаб этилади.

Умуман олганда, ҳар қандай ҳолатда терма жамоа тўғридан-тўғри йўлланма олиши учун "Озодий"да Ливанни мағлуб этишимиз ва Улсандан камида дуранг билан қайтишимиз лозим.

Манба: www.teammelli.com
Киритилди: 10:21, 05.06.2013.
Ўқилди: 9862 марта.
Фикрлар: 91 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [6260]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3981]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2467]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1623]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1581]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1499]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1464]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1460]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1456]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1441]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик