Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

"Ал-Ҳилол"да қайси юлдузлар ҳаракат қилмоқда?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Чемпионлар лигаси 1/8 финали илк ўйинида 4 март куни "Ал-Ҳилол"ни қабул қилади.

Қуйида риёдликлар сафида тўп тепаётган юлдузлар рўйхати билан танишишингиз мумкин.

Яссин Буну - Марокаш терма жамоаси посбони. "Севилия", "Атлетико Мадрид" каби клубларининг собиқ футболчиси.

Калиду Кулибали - Сенегал терма жамоаси аъзоси. "Наполи" клуби собиқ футболчиси.

Ренан Лоди - "Атлетико", "Марсель" каби клубларнинг собиқ футболчиси. Бразилия терма жамоаси аъзоси.

Жоао Канселу - "Манчестер Сити", "Барселона", "Бавария", "Ювентус" клублари собиқ футболчиси. Португалия терма жамоаси аъзоси.

Рубен Невеш - Португалия терма жамоаси аъзоси. "Вулверхэмптон", "Порту" каби клубларнинг собиқ футболчиси.

Сергей Милинкович-Савич - "Лацио" клуби собиқ футболчиси. Сербия терма жамоаси аъзоси.

Малком - "Барселона" собиқ футболчиси. Бразилия терма жамоаси аъзоси.

Маркос Леонардо - "Сантос" ва "Бенфика" клублари собиқ футболчиси. Бразилия олимпия терма жамоаси аъзоси.

Каио Сезар - Бразилия олимпия терма жамоаси аъзоси.

Александр Митрович - Сербия терма жамоаси аъзоси. "Фулхэм", "Ньюкасл" каби клубларнинг собиқ футболчиси.

Киритилди: 06:26, 03.03.2025.
Ўқилди: 1491 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.