Кеча Франция чемпионати 24-туридан ўрин олган "Лион" - "Брест" учрашуви бўлиб ўтди. Баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйин якунида "Лион" бош мураббийи Паулу Фонсека учрашув бош ҳаками Бенуа Миллога жиддий равишда эътироз билдиргани учун майдондан четлатилганди.
Хабарларга кўра, 53 ёшли мутахассис ушбу ҳаракатлари сабаб 7 ойга футболдан четлатилиши мумкин.













