Кириш Регистрация
20/06 03:00 Шотландия 0-1 Марокаш
20/06 05:30 Бразилия 3-0 Гаити
20/06 08:00 Туркия 0-1 Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия 5-1 Швеция
21/06 01:00 Германия 2-1 Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор 0-0 Кюрасао
21/06 09:00 Тунис 0-4 Япония
21/06 21:00 Испания 4-0 Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон
22/06 03:00 Уругвай - Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия - Миср
22/06 22:00 Аргентина - Австрия

Абдувоҳид Неъматов: “Мухлислар орзусини амалга ошириш учун қўлимиздан келганини қиламиз”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий жамоаси дарвозабони Абдувоҳид Неъматов Маtch TV нашри билан суҳбатда жамоа 2026 йилги Жаҳон чемпионати финал босқичига чиқиш учун барча имкониятларини ишга солишини ҳақида гапирди.

— Ўзбекистон терма жамоаси тарихий воқелик – Жаҳон чемпионатига чиқишга жуда яқин. Интизорлик билан кутяпсизми?
— Худо хоҳласа, ҳаммаси биз ўйлагандек кетмоқда. Орзумизни амалга оширишга оз қолди. Олдинда яна тўртта ўйин бор, Жаҳон чемпионатига чиқиш учун яхши имкониятга эгамиз.

— Терма жамоангиз Шимолий Америкага сайёҳ сифатида борадими?
— Ҳеч қачон! Биз Ўзбекистон байроғи ва мадҳияси учун курашамиз.

— Ҳусанов “Манчестер Сити”га ўтди. Буни катта трансфер деб ҳисоблайсизми?
— Бу жуда яхши трансфер бўлди. У инглиз клубида ўйнаб кета олишига дарҳол ишонганман. Абдуқодир билан битта жамоада ўйнайман, шу боис сизлардан кўра у ҳақида кўпроқ биламан. Умид қиламанки, Ҳусанов катта юлдуз бўла олади.

— Сизнинг танловингиз қайси — “Реал” ёки “Барселона”?
— “Барселона”, дейди Нематов Маtch TV билан суҳбатда.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирда ўз гуруҳида иккинчи ўринда бормоқда. Март ойида МТЖ Қирғизистон ва Эронга қарши баҳс олиб боради.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:13, 05.03.2025.
Ўқилди: 2378 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик