Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Муҳаммадкарим Тоиров: “Чемпионатнинг илк учрашувини интиқлик билан кутяпмиз”

Баҳо:
+ | -

7 март санасида «Мавсум-2025» расман старт олади. Яхши биласиз, Суперлиганинг илк турини "Андижон" 8 март куни Қўқонда «Қўқон-1912»га қарши ўйин билан бошлайди.

Андижонлик мухлислар ҳам бўлажак беллашувни катта қизиқиш билан кутишаётгани сир эмас. Чунки улар катта футболни соғинишган. «Андижон» эса яна янги саргузаштларга ҳозирлик кўряпти.

Жамоадаги ҳар бир футболчи янги мавсум бошланишини ва хусусан «Қўқон-1912» клубига қарши беллашувни кутмоқдалар.

«Андижон»нинг ажойиб футболчиларидан бири, ярим ҳимоячи Муҳаммадкарим Тоиров ҳам жамоа билан бирга машғулотларда бор куч ҳамда имкониятини ишга соляпти ва ўзини нафақат илк учрашувга, балки бутун бошли мавсумга тайёрлаб боряпти.

Тоиров бўлажак учрашув олдидан ўзини қандай ҳис қилаётгани хусусида гапирди:

“Аввало, барча юртдошларимизга ва шу жумладан андижонликларга кириб келган Рамазон ойи муборак бўлсин. Чемпионатга келсак, илк учрашувини интиқлик билан кутяпмиз. Биз жамоамиз билан жангга тайёрмиз”.

Бу йилдан Суперлигада водий дербилари яна биттага кўпайди. Элитага қайтган «Қўқон-1912» бу борада «Андижон»нинг чемпионатдаги илк рақибига айланиши ва илк турдаёқ мазкур жуфтлик фонида мухлисларга дерби тақдим этиши шубҳасиз. Муҳаммадкарим Тоиров эса жамоамизнинг 1-турдаги рақиб ҳақида шундай деди:

“Рақибимизга келадиган бўлсак, улар ҳам чемпионатга яхши тайёрланишган. Албатта, рақибни ҳурмат қилган ҳолда майдонга тушамиз. Бизни олдимизда катта мақсадлар турибди. Бу дербида ғалаба қозонишимиз шарт. Худо хоҳласа, шундай ҳам бўлади. Мен жамоамга ишонаман!”.

Таъкидлаб ўтганимиздек, андижонлик мухлислар ҳам бўлажак беллашувни катта қизиқиш билан кутмоқдалар. 8 март оқшомида шубҳасиз «Андижон» фан-клуби Қўқондаги стадионда жамоамизни юқори даражада қўллаб-қувватлашига шубҳа йўқ. Буни жамоанинг ҳар бир аъзоси қалбидан ҳис қилиб турибди ва бу борада Тоиров қуйидагиларни айтди:

“Юқорида айтганимдек, бу биз учун жуда муҳим ўйин. Бу ўз номи билан дерби. Дербига биз тайёрмиз. Майдонда ҳам жиддий рақобат ва мухлислар ўртасида ҳам шундай рақобат кечади. Бу ҳолат эса бизга қўшимча куч бағишлайди. Мухлисларимизни ушбу учрашувда кутиб қоламиз. Худо хоҳласа, ишқибозларимизни хурсанд қиламиз”.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 10:45, 06.03.2025.
Ўқилди: 1260 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.