Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Осиё кубогига тайёргарлиги ҳамда мусобақадаги иштироки таҳлил қилинди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мураббийлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Осиё кубогига тайёргарлиги ҳамда мусобақадаги иштироки таҳлил қилинди. Фарҳод Нишонов бошчилигидаги мураббийлар штаби томонидан жамоа олиб борган йиғинлари, селекция, тиббий, руҳий ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Ўз навбатида мураббийлар кенгаши аъзоларининг Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Осиё кубогидаги иштироки юзасидан таҳлил ҳамда хулосалари тингланди. Жамоа олдига қўйилган Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси бажарилмаган бўлса-да, Осиё кубоги мусобақасида орттирилган тажриба ва хатолар устида ишлаш мураббийларнинг келажакдаги фаолиятларида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

U-20 терма жамоаси мазкур ёш тоифасидаги тсикл бўйича мусобақалардаги иштирокини якунлади. Жамоа футболчилари Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосини ташкил қилиб, Лос-Анжелесда ўтадиган Олимпиада ўйинларига тайёргарлик олиб боради.

Шунингдек, кун тартибидан Ўзбекистон U-23 терма жамоасига бош мураббийлар номзодларини кўриб чиқиш масаласи ўрин олди. Мураббий бўйича қарор — тавсияларни ўрганиш жараёни якунига етганидан сўнг ма‘лум қилинади.

Киритилди: 17:28, 06.03.2025.
Ўқилди: 1540 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.