"Барселона" дарвозабони Марк Андре тер Штеген тиззасидан олган оғир жароҳатини даволамоқда.
«MD» нашри хабарига кўра, 32 ёшли германиялик дарвозабон апрель ойида сафга қайтиши кутилмоқда.
Унинг таркибга қайтиши Ханс-Дитер Флик учун дарвозабонлар танловини янада қийинлаштиради. Ҳозирда Войцех Шесни ажойиб ўйинлар ўтказмоқда. Жамоа у иштирок этган 16 та ўйинда мағлуб бўлмаган.













