Кириш Регистрация

“Миллуолл” киперига ҳукм чиқарилди

Баҳо:
+ | -

Яқинда Англия кубоги доирасида бўлиб ўтган “Кристал Пэлас” – “Миллуолл” ўйинида меҳмонлар дарвозабони Лиам Робертс тўпни ушлаб қолиш учун жарима майдончаси ташқарисига югуриб чиқди ва рақибининг бошига тепди.

Жан-Филип Матетанинг қулоғи ёрилди ва бошидан 25 та тикиш қабул қилиб олди. "Бургутлар" ҳужумчиси март ойи охирида сафга қайтиши керак.

Англияда тўғридан-тўғри қизил карточка уч ўйинга дисквалификацияга сабаб бўлади. Мамлакат футбол ассоциацияси жазони қоидабузарликка номутаносиб деб ҳисоблади.

Жума куни Лиам Робертснинг тақиқи олтита ўйинга узайтирилгани эълон қилинди.

Киритилди: 21:00, 07.03.2025.
Ўқилди: 658 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.