Хитойнинг Хуххот шаҳрида бўлиб ўтаётган Хитой ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашув Миржалол Қосимов шогирдларининг ғалабаси билан якунига етди.
31-дақиқага мезбонлар ҳисобни очишганди. Ушбу вазиятда Игнатий Нестеров тўпни ўйинга киритишда ўта қўпол хатога йўл қўйди, натижада тўпни эгаллаб олган Ванг Йонг дарвозани ишғол қилди.
Биринчи таймнинг сўнгги дақиқасида терма жамоамиз ажойиб гол эвазига мувозанатни тиклади. Майдон маркази ўнг қанотдан бошланган ҳужумда тўп Жепаров орқали Бақоевга келиб тушди. У эса 25 метрдан зарба беришга қарор қилди - гол!
54-дақиқада вакилларимиз ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Жамоамиз сардори Сервер Жепаров дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва уни қийинчиликсиз доғда қолдирди.
Учрашув сайтимиз орқали онлайн-трансляция қилинди.
Халқаро ўртоқлик учрашуви.
6 июнь 16:35. Хуххот. "Тянжи" стадиони.
ХИТОЙ - ЎЗБЕКИСТОН - 1:2 (1:1)
Гол: 8.Ванг Ёнг По (31) - Улуғбек Бақоев (45), Сервер Жепаров (54).
Хитой: Ванг Дай Ли; Жу Юнг, Жао Пенг, Фенг Ксиа Синг, Женг Женг; Жао Хури, Цинг Шенг, Сунг Ке, Ванг Ёнг По, Гао Линг, Ю Да Бао.
Ўзбекистон: 1.Игнатий Нестеров, 22.Шоҳрух Гадоев, 5.Анзур Исмоилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Акмал Шораҳмедов (Ислом Иномов, 75), 19.Виталий Денисов, 9.Одил Аҳмедов (Фозил Мусаев, 84), 18.Темур Кападзе (7.Азизбек Ҳайдаров, 61), 8.Сервер Жепаров (С) (15.Александр Гейнрих, 61 (2С), 17.Санжар Турсунов (13.Олег Зотеев, 72), 10.Улуғбек Бақоев (Фарҳод Тожиев, 61).
Огоҳлантириш: 6.Фанг Ксё Линг(30) - Александр Гейнрих (81).