Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 23:45 Монца - Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол - Эльче
19/09 00:00 Брентфорд - Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона

Жиззахда бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Жиззахдаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида ўсмирлар ўртасида бадиий гимнастика бўйича мамлакат чемпионати ўтказилди.

Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 80 нафар гимнастикачи қизлар яккалик ва 15 та жамоа гуруҳ баҳсларида ўз омадини синаб кўрди.

Чемпионатнинг жамоавий кўпкураш беллашувларида Тошкент шаҳри жамоаси 467,55 балл жамғариб, олтин медални қўлга киритган бўлса, Самарқанд жамоаси 453,05 балл билан иккинчи поғонадан жой олди. Навоий шарафини ҳимоя қилган гимнастикачилар жамоаси эса 395,9 балл тўплаган ҳолда кучли учликни якунлади.

Яккаликлар ўртасидаги ҳалқа ва тасмада машқ бажариш бўйича Виктория Никифорова, булава билан машқ кўрсатишда София Усова барча рақибларини ортда қолдирди. Шунингдек, кўпкураш баҳсларида Виктория Никифорова, София Усова, Сабрина Зарифбоева шоҳсупага кўтарилди.  

Гуруҳ машқининг кўпкураш йўналишида Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган республика болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактаби жамоаси ғолиб бўлди.

Киритилди: 13:57, 09.03.2025.
Ўқилди: 487 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик