Испания Ла Лигасининг 27-туридан ўрин олган баҳсда "Хетафе" ўз майдонида "Атлетико"ни қабул қилди. Учрашув драматик тарзда якун топди ва мезбонларнинг иродали ғалабаси билан якунланди — 2:1.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. 75-дақиқада "Атлетико"нинг норвегиялик ҳужумчиси Александр Сёрлот пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
Бироқ, 88-дақиқада "Атлетико" мураккаб вазиятга тушиб қолди — Анхель Корреа қўпол фол учун қизил карточка олди. Шу заҳоти "Хетафе" уругвайлик ярим ҳимоячиси Мауро Арамбарри орқали ҳисобни тенглаштирди.
Қўшимча дақиқаларда (90+2') яна шу Арамбарри ғалаба голини урди ва "Хетафе"га муҳим уч очкони тақдим этди.
"Барселона" захирадаги бир ўйин билан "Атлетико"дан бир очко олдинда кетмоқда.
Испания Ла лигаси, 27-тур
"Хетафе" - "Атлетико" - 2:1
Голлар: 0:1 — Сёрлот (75' пенальти), 1:1 — Арамбарри (88'), 2:1 — Арамбарри (90+2')
Четлатиш: Корреа (88', "Атлетико")
Хетафе: Сория, Рико, Альдерете, Дуарте, Джене, Милья (Хуанми, 80), да Коста (Бернат, 68), Арамбарри, Уче, Терратс, Родригес (Майораль, 62), Летачек, Беррокаль, Ньом, Бернат, Иглесиас, Сола, Сантьяго, Майораль, Йылдырым, Карлес Перес, Петер Федерико, Хуанми
Атлетико: Облак, Галан, Ле Норман, Хименес, Молина (Лемар, 66), Лино (Корреа, 46), Льоренте, Де Поль (Барриос, 46), Симеоне, Альварес (Серлот, 58), Гризманн (Галлахер, 69), Муссо, Гомис, Лангле, Аспиликуэта, Витцель, Рейнилду, Галлахер, Барриос, Лемар, Рикельме, Серлот, Корреа













