Римнинг "Рома" клуби Италия чемпионати 28-турида "Эмполи" меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Бўрилар" вингери Матиас Соуле томонидан 1-дақиқада киритилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди.
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 72-дақиқада Артём Довбикка алмаштирилди.
"Рома" 46 очко билан 7-ўринга кўтарилди. "Эмполи" 22 очко билан 18-ўринда.