Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Миржалол Қосимов: «Бугунги ғалаба Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан муҳим эди»

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Хитой терма жамоасига қарши ўйиндаги ғалаба, Жанубий Кореяга қарши муҳим ўйин олдидан футболчиларга ижобий таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлади.

6 июнь куни Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойнинг Хаххот шаҳрида Хитой миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Хитой устидан қозонилган ғалаба Жаҳон чемпионати саралашининг муҳим ўйин олдидан футболчиларга ижобий таъсир кўрсатишига умид билдирди.

«Бугунги ғалаба футболчиларга Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан жуда муҳим эди. Футболчилар анчадан бери бирга ўйнамаганликлари учун бироз ўйинимиз қовушмагандек кўринди. Сабаби, оҳирги марта Ливанга қарши ўйин олдидан йиғилган эдик», - дейди Қосимов Хитойга қарши ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

«Биз бежизга Хитой терма жамоасини рақиб сифатида танламадик. Ўйин борасида футболчилардан кўнглим тўлди. Ўйин биз кутгандек бўлди. Майда пасларга асосланган техник футбол гувоҳига айландик. Жанубий Кореяга қарши муҳим ўйиндан ижобий натижа кутаяпман. Бугунги ғалаба кореяликларга қарши ўйин олдидан ижобий омил бўлиб хизмат қилишига умид қилаяпман», дея қўшимча қилди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи.

«Хитой терма жамоасининг ҳужум чизиғи ҳам, майдон марказида ҳаракат қилган футболчилари ҳам бугун анча яхши ўйнашди. Бу терма жамоа сафида бирор бир футболчини ажратиб кўрсатиш нотўғри бўлади. Хитой жамоавий ўйин намойиш қилди ва бу борада анча шакллангани кўриниб турибди», - дейди Қосимов Хитойга қарши ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 21:31, 06.06.2013.
Ўқилди: 7671 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.