Миланнинг “Интер” клуби Италиянинг “Комо” клуби ярим ҳимоячиси, аввалроқ Мадриднинг “Реал” жамоасида ўйнаган Николас Пазга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Николо Шкира хабар берди.
Манбага кўра, Мадрид клуби "Комо"дан 9 миллион евро эвазига устувор сотиб олиш таклифи билан чиқиш ниятида, шундан сўнг "Интер" "Реал" билан музокараларни бошлашга тайёр.
Жорий мавсум Паз 26 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.













