"Ювентус"нинг афсонавий собиқ марказий ҳимоячиси Леонардо Бонуччи Тиаго Мотта жамоасининг жорий мавсумдаги ёмон натижалари ҳақида гапирди.
"Ювентус"нинг "Аталанта"га қарши ўйиндаги мағлубиятидан (0:4) юрагим оғриди. Агар жамоа бу мавсумда А Сериянинг кучли тўртлигига кира олмаса, бу муваффақиятсиз кампания бўлади. Уларга янги ўйинчилар керак, агар якунда ҳеч нарса ўзгармаса, уларга янги мураббий ҳам керак", деди собиқ футболчи.
"Ювентус” ҳозирда А Серия турнир жадвалида атиги 52 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.













