Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзолари билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Айни кунларда Ислом Исмоилов бошқарувидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкент шаҳрида Осиё кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда. Вакилларимиз Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган мусобақанинг гуруҳ босқичида Таиланд, Хитой ва турнир мезбони Саудия Арабистони жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Бугун ЎФА раҳбарияти жамоа аъзолари билан учрашди. Учрашувда футболчиларга ассоциация томонидан юксак ишонч билдирилиши, аввалги турнирда бўлгани сингари терма жамоа бу гал ҳам мусобақада муносиб иштирок этган ҳолда Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши зарурлиги таъкидланди.

"Бир жамоа бўлиб, аҳилликда юқори натижа қайд этишингизга ишончимиз комил. Бу каби мусобақалар айнан сиз учун катта имконият эшикларини очади. Буни Абдуқодир Ҳусанов, Аббосбек Файзуллаев мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Халқаро турнирларда иштирок этиш орқали тажриба тўплайсиз, ишончли ўйин эса айнан тажриба ортидан келади", деди ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов.

Шунингдек, Ислом Исмоилов жамоа Осиё кубогида бор имкониятини ишга солиши, футболчилар ҳам турнир даражасини ҳис қилиб турганини қайд этди. Мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашилди. Тиббий штабга футболчиларнинг соғлиги, тикланиши ва витаминизациялаш жараёни, шунингдек, футболчиларга юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатишни давом эттириш ҳақида кўрсатма берилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси эртага, 12 март куни Тошкентдаги йиғинни якунлаб, Доҳа шаҳрига йўл олади. Вакилларимиз 17, 20 март кунлари Қатар ўсмирлар терма жамоасига қарши назорат учрашувларида майдонга тушиши режалаштирилган.

Манба: UFA
Киритилди: 18:51, 11.03.2025.
Ўқилди: 1280 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.