Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Мартинес Роналду нега ҳамон Португалия терма жамоасига чақирилаётгани сабабини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Криштиану Роналду 40 ёшида ҳам мамлакатнинг бош жамоаси сафида ўйнашни давом эттираётгани сабаби ҳақида гапирди.

Мартинес The Coaches Voise нашрига берган интервьюсида шундай деди:

"Роналду ҳақида гап кетганда, мен уни учта асосий омил асосида баҳолайман. Биринчиси – унинг истеъдоди: шубҳасиз у футбол тарихидаги энг буюк ўйинчилардан бири. Иккинчиси – тажрибаси: у Европа чемпионатида олти марта ўйнаган ягона футболчи ва 200 дан ортиқ халқаро ўйинда иштирок этган. Аммо унинг энг катта фазилати – фидойилиги. Криштианунинг Португалия шарафини ҳимоя қилишга бўлган иштиёқи бутун жамоани илҳомлантиради. Роналду миллий жамоада аввалги хизматлари учун эмас, ҳозирги ҳолати сабаб ўйнаяпти: жамоа сўнгги икки йилда 21 ўйин ўтказган бўлса, у 17 та гол урди".

Мартинес Португалия терма жамоасининг асосий мақсади ҳақида ҳам гапирди.

"Португалия билан асосий орзумиз – ҳали ютмаган ягона совринимиз, Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш. Босимдан қочиш эмас, балки уни қабул қилиш ва ўйинимизни намоён этиш муҳим", дейди Мартинес.

Роналду 2003 йилдан бери Португалия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келади. У миллий жамоа сафида 217 ўйин ўтказиб, 135 та гол урган. Ҳужумчи бу кўрсаткич бўйича халқаро футбол тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Маълумот учун, Португалия терма жамоаси 21 март куни УЕФА Миллатлар Лигаси чорак финал доирасида Данияга қарши ўйин ўтказади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:50, 11.03.2025.
Ўқилди: 2894 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4593]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4421]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2600]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2394]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2308]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1932]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1883]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1622]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1619]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1606]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик