"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Бенфика"га (3:1) қарши жавоб ўйинининг энг яхши футболчиси деб топилди.
"Марказий ярим ҳимоядаги ҳар томонлама устунлиги, ҳужум ва ҳимоядаги ақл бовар қилмас тезкорлиги учун у танланди. Унинг ўйини Френки де Йонг билан бирга "Барселона"нинг ишончли ғалабасига асосий омил бўлди," - дея УЕФА матбуот хизмати техник кузатувчилар гуруҳидан иқтибос келтирмоқда.













