Харри Кейн Чемпионлар Лигасидаги 50-голли ҳаракатини амалга оширди.
"Бавария" ҳужумчиси мусобақанинг 1/8 финалидан ўрин олган "Байер"га қарши жавоб ўйинида (2:0) гол урди.
Эндиликда Кейннинг ҳисобида ушбу мусобақада 39 та гол ва 11 та ассист мавжуд. У Чемпионлар Лигасида 50 та голда иштирок этган иккинчи англиялик футболчига айланди - бунгача Дэвид Бекхэм (16 гол, 36 голли узатма) бунга эришган эди.













