Леверкузеннинг "Байер" клуби дарвозабони Лукаш Градецки УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган Мюнхеннинг "Бавария" клубига қарши жавоб ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳозир жамоамиз тушкунлик ҳолатида. Тан олиш керак, рақиб яхшироқ эди. "Бавария" - ўйинни ўлдиришни биладиган тажрибали жамоа. Бу сафар ҳам шундай қилишди. "Байер"да деярли голли вазиятлар бўлмади," - дея дарвозабоннинг сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.













