Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Эмре Жан Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинининг энг яхши футболчиси деб топилди.
"Ўйинни яхши ўқиган, жамоадошларини тўғри йўналтирган, муҳим гол урган ва яккакурашларда муваффақият қозонган етакчи. У энг қийин вазиятларда ечим топди," - дея қайд этди УEФА техник кузатувчилар гуруҳи.













