"Брюгге" сардори Ханс Ванакен Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб ўйинида "Астон Вилла"дан учралган мағлубият (0:3) ҳақида фикр билдирди.
"Биз турнирдаги иштирокимиз билан фақат фахрланишимиз мумкин. Бизга осон рақиблар тушмади. Биз бир нечта ажойиб натижалар кўрсатдик ва ҳар доим рақобатбардош бўлдик," - дея Ванакеннинг сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.