Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Жоэл Кожо – «Динамо» клуби расман трансфер қилган илк хорижлик футболчига айланди

Баҳо:
+ | -

«Динамо» ПФК Эроннинг «Истиқлол» клуби Жоэл Кожонинг трансфери бўйича икки босқичли трансфер транш тўловини ниҳоят амалга оширганини расман маълум қилади.

Асли ганалик бўлган Жоэл Кожо «Динамо» жамоаси сафига 2023 йил бошида келиб қўшилди ва Вадим Абрамов мураббийлигида Про лигадаги ўйинлари орқали илк бор Қирғизистон миллий жамоасидан таклиф олди. Голеадор ҳужумчи 2023 йилда Про лига, 2024 йилда эса Суперлигада тўпурарлардан бирига айланди. Миллий жамоаси сафида етакчига айланиб, қатор муҳим голларга муаллифлик қилди. Кожога трансфер бўйича бир қатор таклифлар кела бошлагач, «Динамо» ПФК Теҳроннинг «Истиқлол» жамоаси таклифини қабул қилди ва январ ойида келишув амалга ошди. Маълум сабаблар туфайли маблағлар клуб ҳисоб рақамига белгилангандан кечроқ тушди. Шу тариқа, Кожо – «Динамо» хориж клубига расман трансфер қилган илк хорижлик футболчига айланди.

«Кожони жамоамизга Қирғизистон клубидан эркин агент сифатида таклиф этгандик, Самарқанддаги икки йиллик фаолиятидан кейин Эрон клубига расман трансфер қилдик. Хабарингиз бор, муҳтарам Президентимизнинг «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра, клубларнинг трансферлардан даромад олиши ва 2030 йилга қадар хусусийлаштириш қайд этилган. Шунга мувофиқ, «Динамо» ПФК ҳам таркибдаги ўйинчиларни миллий жамоалар даражасига етказиб, уларни хориж клубларига трансфер қилиш амалиётини давом эттиришни режалаштирган. Шу боис бу йил бошида таркибимизда яна бир қатор иқтидорларни саралаб олдик», - дейди «Динамо» ПФК бош директори Дилшод Шарофутдинов.

«Динамо» ПФК Жоэл Кожонинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 15:26, 14.03.2025.
Ўқилди: 2739 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.