"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти эртага бўлиб ўтадиган "Вильярреал"га қарши ўйиндан олдин матбуот анжуманида қатнашди. Италияликдан жорий мавсумга баҳо беришини сўрашди.
- Мавсумни қандай баҳолайсиз?
- Қийинчиликларга қарамай, март ойига келиб, барча мусобақаларда иштирок этишда давом этяпмиз. Сўнгги уч йилда бунақаси бўлмаганди. Бизда ҳаммаси жойида", - деди Анчелотти.













