Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

«МЮ» хўжайини: «Аввалги раҳбарият Фергюсондан кейин мураббийликка Мойесни тайинлаб, хатога йўл қўйганди»

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ҳаммулкдори Жим Рэтклифф клуб раҳбарияти Дэвид Мойесни бош мураббий этиб тайинлашда хатога йўл қўйганини таъкидлади. Унинг фикрича, бу қарор "қизил иблислар" учун нотўғри йўналиш бўлган.  

"Қаранг, мен Дэвид Мойесни ёқтиришим мумкин ва уни ҳақиқатан ҳам яхши мураббий деб ҳисоблайман. Аммо мен сэр Алекс Фергюсонни Мойесга алмаштирмас эдим. Фергюсон жамоани тарк этганида, у 13 марта Премьер-лигада ғолиб бўлган, икки марта Чемпионлар Лигасини ютиб, жаҳондаги энг йирик клублардан бирини бошқарган эди. Кейин эса раҳбарликни бирон марта юлдузли футболчилар билан ишламаган ва соврин юта олмаган мураббийга топширишди. Унинг бундай даражадаги жамоа билан ишлаш учун керакли харизмаси борлиги ҳам аниқ эмас.

Ўйлайманки, "Реал Мадрид" бундай мураббийни танламаган бўларди. Агар "Манчестер Юнайтед" мураббийларига назар ташласак, клуб ҳар доим ҳам тўғри қарорлар қабул қилмаганини кўриш мумкин. Аммо раҳбарият дунёдаги энг кучли бош ижрочи директор ва энг зўр мураббийни топиши керак эди. Чунки "Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг катта клубларидан бири. Аммо улар нотўғри қарорлар қабул қилди", — деди Рэтклифф The Times нашрига берган интервьюсида.

Манба: championat.com
Киритилди: 15:36, 15.03.2025.
Ўқилди: 1820 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.