Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойдаги ноқулай об-ҳаво туфайли авиарейс билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда. Делегация аъзолари бир неча соат кутишдан кейин Хоххот шаҳридан Пекинга учиб келди. Бу ҳақда миллий терма жамоа матбуот котиби Санжар Ризаев Твиттер орқали хабар берди.
Хитойда соат миллари 22дан ошди. Аммо делегациямизнинг Сеулга қачон учиши ҳозирча номаълум бўлиб турибди. Рейслар кечиктирилмоқда ёки бекор қилинмоқда. Терма жамоа аъзолари вазиятга аниқлик киритилгунча Пекин аэропортида кутишади, овқатланиб олишади.