Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

А серия. «Милан» «Комо» устидан иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

«Милан» ва «Комо» Италия чемпионатининг 29-турида ўзаро тўқнаш келди. Ўйин Италиянинг Милан шаҳридаги «Сан-Сиро» стадионида бўлиб ўтди. Беллашув «Милан»нинг иродали 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.  

33-дақиқада «Комо» ярим ҳимоячиси Лукаш Да Кунья ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 49-дақиқада Да Куньянинг иккинчи голи офсайд сабаб бекор қилинди.

53-дақиқада «Милан»нинг америкалик вингери Кристиан Пулишич ҳисобни тенглаштирди. Унга голли узатмани нидерландиялик ярим ҳимоячи Тейани Рейндерс берди.

75-дақиқада эса айнан Рейндерснинг ўзи гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди. 90+1-дақиқада «Комо» ярим ҳимоячиси Деле Алли тўғридан-тўғри қизил карточка олди.  

«Милан» 29 та ўйинда 47 очко тўплаб, А Серия турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди. «Комо» эса 29 очко билан 13-ўринда жойлашган.  

Италия А серияси. 29-тур
15 март 2025 йил, шанба.
«Сан-Сиро» стадиони, Милан  
Милан - Комо - 2:1
Голлар: 0:1 – Да Кунья (33'), 1:1 – Пулишич (53'), 2:1 – Рейндерс (75')
Қизил карточка: Деле Алли («Комо») – 90+1'

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:40, 16.03.2025.
Ўқилди: 1161 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4716]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2652]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2462]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2133]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1951]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1752]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1728]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1649]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1570]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1476]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик