"Лейпциг" ўз майдонида Германия чемпионатининг 26-турида "Боруссия" Дортмундни мағлуб этди - 2:0.
Мезбонлар сафида Хави Симонс ва Лоис Опенда гол муаллифи бўлди.
"Лейпциг" 42 очко билан Бундеслига турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилди. Дортмунднинг "Боруссия" клуби 35 очко билан 11-поғонада бормоқда.
Кейинги турда "Лейпциг" сафарда Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клубига қарши баҳс олиб борса, Дортмунднинг "Боруссия" клуби ўз майдонида "Майнц"ни қабул қилади.













