"Бавария" ярим ҳимоячиси Хави Мартинес ўз жамоасининг ўтган мавсумдаги натижаларидан ҳайратда эканини таъкидлаб ўтди.
"Жамоамиз муносиб даражада буюк клуб эканини билардим, аммо бу каби тарихий совринни ютиш мен учун "сюрприз" бўлди. Бундай муваффақиятнинг қайтарилиши қийин бўлса керак.
Бу мавсум учта турнирда ғолиб чиқдик ва тарихга кирдик. Германияда ҳали ҳеч қайси клуб бунга эриша олмаганди. Бу йилги ҳаракатларимизни келаси йили ҳам такрорлаймиз", дейди Мартинес.













