Россия чемпионати 21-туридан ўрин олган "Рубин" - "Нижний Новгород" учрашуви якунланди. Беллашувда қозонликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйин тақдирини ҳал қилган гол 72-дақиқада Александр Зотов томонидан киритилди.
"Рубин" сафида ҳамюртимиз Рустам Ашурматов 81-дақиқада захирадан майдонга тушди.
"Рубин" 32 очко билан 7-ўринга кўтарилиб олди.













