"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ярим ҳимоячи Френки де Йонгнинг муаммолари ҳақида гапирди.
Нидерландиялик футболчи жароҳати сабаб "кўк-анорранглилар"нинг бугунги Ла Лига доирасидаги "Атлетико"га қарши ўйини қайдномасидан сўнгги паллада чиқарилди.
"Френки ноқулайлик ҳис қилгани учун ўйнай олмайди. У асосий таркибда майдонга тушиши керак эди," - деди Флик DAZN билан суҳбатда.
27 ёшли хавбекнинг асосий таркибдаги ўрнини майдон марказида Педри билан тандем ҳосил қиладиган Марк Касадо эгаллайди.













