Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Хаби Алонсо "Байер"нинг чемпионлик имкониятларини баҳолади

Баҳо:
+ | -

"Байер" бош мураббийи Хаби Алонсо Бундеслигада "Штутгарт"га қарши ўйиндан сўнг (4:3) журналистлар билан суҳбатлашди.

"Доришунослар" 67-дақиқагача 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришаётганди, аммо камбэк учун ўзларида куч топа олишди. 88-дақиқада меҳмонлар "Штутгарт"нинг автоголи эвазига жавоб қайтарган бўлса, 94-дақиқада Патрик Шик ғалаба тўпини киритди.

Леверкузенликлар турнир жадвалида пешқадам "Бавария" билан орадаги фарқни 6 очкогача қисқартиришди.

"Чемпионлик? Кўрамиз, олдинда яна саккизта тур бор, ҳар нарса бўлиши мумкин. Ҳар бир ўйинга алоҳида эътибор қаратишимиз, ғалаба кетидан ғалаба қозонишимиз керак. Вазият бизнинг қўлимизда эмас, аммо "Штутгарт" билан ғалаба қозонган ўйинимиз жуда муҳим. Ўйинчиларда ғалаба қозониш истаги, иродаси бор," - деди Алонсо DAZN билан суҳбатда.

Киритилди: 11:10, 17.03.2025.
Ўқилди: 903 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.