Иньиго Мартинеснинг тиззасида муаммолар бор.
"Барселона" ҳимоячиси ўнг тиззасидаги яллиғланиши туфайли Испания терма жамоасининг навбатдаги йиғинига бормайдиган бўлди.
Бунинг ўрнига Луис де ла Фуэнте "Борнмут"дан Дин Хейсенни чақирди.
20 ва 23 март кунлари Испания терма жамоаси Миллатлар лигасининг чорак финалида Нидерландия билан ўйин ўтказади.













