Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ван Дейк: "Беш кун ичида иккита мағлубият ва дунё парчаланади"

Баҳо:
+ | -

Виржил ван Дейк "Ливерпул"нинг ёмон ўйинлари ҳақида гапирди.

Кеча "мерсисайдликлар" Англия лига кубоги финалида "Ньюкасл"га имкониятни бой беришди (1:2). Аввалроқ, "Ливерпуль" Чемпионлар лигасида пенальтилар сериясида "ПСЖ"га ютқазиб, турнирни тарк этди ва "Плимут"дан 0:1 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг Англия Кубогидаги юришини якунлаганди.

"Биз вазиятни тузатишимиз керак. Футбол шундай ишлайди - беш кун ичида икки марта мағлуб бўласиз ва дунё парчаланади.

Икки ҳафта олдин ҳамма нарса ёрқин эди. Чемпионлар лигасида яхши натижа кўрсата олмадик, Англия кубогидан чиқиб кетдик ва бу финалда ютқаздик. Олдинда бизни тўққизта ўйин кутиб турибди ва уни якунлаш учун ҳеч қандай мотивация керак эмас деб ўйлайман. Биз бош соврин учун курашяпмиз, бунинг учун мавсум бошиданоқ қаттиқ меҳнат қилдик.

АПЛда ғалаба учун курашишимизни ҳеч ким кутмаганди. Бу ютиш энг қийин кубок. Кўп нарса хавф остида. Олдинда кўп ижобий ва яхши дақиқалар бор. Бунинг учун тинимсиз меҳнат қилишимиз керак.

Энди ҳамма ўз терма жамоаларига боради, у ерда ўйнайди ва умид қиламанки формада қолади, кейин эса қийин бўлишини ваъда қилган "Эвертон" билан уй учрашувига тайёрланамиз", - деди "Ливерпуль" ҳимоячиси.

Киритилди: 22:45, 17.03.2025.
Ўқилди: 1841 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.