"Барселона" Жюль Кунде билан шартномани 5 йилга узайтиришга яқин турибди.
Diario Sport хабарига кўра, каталонияликлар ҳимоячи билан маошини ошириш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган янги келишув борасида принципиал келишувга эришган. Қайд этилишича, "Барселона" Кунде ўйинларидан мамнун - французнинг ўзи ҳам клубда бахтли.
Кунденинг "Барселона" билан амалдаги келишуви 2027 йилда ўз ниҳоясига етади.













