Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Бокс 2028 йилги Олимпия ўйинлари дастуридан жой оладими?

Баҳо:
+ | -

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах ХОҚнинг Ижроия кенгаши боксни 2028 йилги Олимпия ўйинлари дастурига киритишни тавсия қилганини айтди.

“Бугун Ижроия кенгаши анча хотиржам эди. Фақат битта ишонарли қарор қабул қилинди. Февраль ойида World Boxing вақтинчалик тан олинган эди. Бунинг ортидан боксни 2028 йилги Лос-Анжелес Олимпиадасига киритиш ҳақида гап борди.

Биз қабул қилган қарор туфайли ҳам сессияда бу тавсия кўтарилди. Ишончим комилки, сессияда бу масала ижобий қабул қилинади. Шундай экан, жаҳондаги барча бокс миллий федерациялари World Boxing томонидан тан олинса, 2028 йилги Олимпиадада бу спорт турини кўришимиз мумкин бўлади”, деди Бах.

Эслатиб ўтамиз, турли баҳс-мунозаралар ортидан бокс спорт турининг Олимпия ўйинларидан чиқариб ташланиши ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Бунга россиялик Умар Кремлёв бошчилигидаги IBA томонидан «Газпром» билан янги ҳомийлик шартномаси имзоланиши сабаб бўлган. Қайд қилиш жоизки, ХОҚ ва IBA ўртасидаги узоқ йиллик зиддиятга қарамай, боксни Олимпия мақомидан маҳрум қилиш бўйича реал таҳдидлар илгари ҳеч қачон бўлмаган.

Киритилди: 15:21, 18.03.2025.
Ўқилди: 801 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.