Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

«Stadion.Uz» ФИФАга Ўзбекистон саҳифасидаги хатоликларни тўғрилашни сўраб мурожаат қилди

Баҳо:
+2 | -

Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиқишга жуда яқин турибди. Жаҳондаги энг йирик футбол анжуманини бутун дунёда томоша қилишади, бу эса ҳар қайси дебютант мамлакат учун ўзини танитиш имконияти ҳисобланади. Табиийки, хорижликларда ўша юрт футболи ҳақида қизиқиш пайдо бўлади, ахборот эса асосан интернетдан изланади...

Бугун ФИФА расмий сайтидаги Ўзбекистон саҳифасида бир қатор нотўғри маълумотлар келтирилганига кўзимиз тушди. Юқоридаги абзацда таъкидлаганларимизни эътиборга олиб, бу ҳолатга шундай кўз юмиб кетишни ножоиз деб билдик ва ФИФА расмий сайтига ушбу хатоликларни тўғрилашни сўраб мурожаат этдик.

Ўзбекистон саҳифасида терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов Россия фуқароси деб кўрсатилган. Аслида ундай эмаслигини эса барчамиз яхши биламиз. Шунингдек, айни пайтда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи, ФИФА расмий сайтида келтирилганидек, Роберт Гаи эмас, Владислав Хан ҳисобланади.

Ушбу икки хатоликни назарда тутиб, ФИФА матбуот хизматига йўллаган хатимизда қуйидаги скриншотни илова қилдик:

Умид қиламизки, хатоликлар тез орада бартараф этилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:19, 08.06.2013.
Ўқилди: 33481 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.