«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Давид Сильва термадаги жамоадоши Хесус Наваснинг «шаҳарликлар» таркибига келиб қўшилгани ҳақида фикр билдирди.
«Навас яхши футболчи ва уни жамоада кўриш жуда ёқимли. У жамоага нафи тегиши мумкин бўлган юқори савиядаги футболчи ҳисобланади»,- дейди Сильва.
Хабарингиз бор, Навас учун «Сити» Испаниянинг «Севилья» жамоасига 17 миллион евро тўлаган эди.













