Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Ливерпуль» ёзда 4 етакчисини йўқотиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ёзги трансфер ойнаси вақтида уч нафар асосий етакчиси – Муҳаммад Салоҳ, Виржил ван Дейк, Луис Диас ва Трент Александер-Арнольд билан хайрлашиши мумкин.

Ушбу футболчилар орасидан фақатгина Диаснинг шартномаси 2027 йилгача амал қилади, қолган 3 нафар футболчининг клуб билан тузилган келишуви ёзда якунланади.

Фичажес нашрининг хабарига кўра, “Ливерпуль” Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичида турнирдан чиқиб кетишидан сўнг футболчилар тушкунликка тушиб қолган. Шу сабабли Салоҳ, ван Дейк ва Александер-Арнольд “мерсисайдликлар” билан янги келишув бўйича музокара ўтказмаяпти ва эркин агент сифатида клубни тарк этиши кутилмоқда.

Салоҳ ва ван Дейкга Саудия Арабистонидан жиддий таклифлар бор. Мисрлик футболчи бир қарорга келгани йўқ. Бироқ нидерландиялик ҳимоячи ҳали Европада қолишни истамоқда ва “Бавария” ҳамда “ПСЖ” билан шартнома борасида музокара олиб бормоқда. Трент Александер-Арнольд катта эҳтимол билан Мадриднинг “Реал” клубига йўл олади. Луис Диас Испаниянинг бошқа бир гранди “Барселона” сафига қўшилиши кутилмоқда. Маълумотларга кўра, каталонияликлар колумбиялик ҳужумчи учун 70 миллион евро тўлашга тайёр.

“Ливерпуль” жорий мавсум Англия чемпионати доирасидаги 29 та учрашувдан кейин 70 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Уларнинг таъқибчиси “Арсенал”да 58 очко мавжуд.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:50, 20.03.2025.
Ўқилди: 2260 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик