Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи 7-тури доирасида Қирғизистонни мағлуб этди (1:0).
Ушбу ғалаба туфайли ФИФА рейтингида ўз ҳисобимизни 7,31 баллга бойитдик (Қирғизистон шунча балл йўқотди). Оқибатда ҳисобимиздаги очколар сони 1432,00 га етди.
Онлайн рейтинг жадвалида бир поғона кўтарилдик ва айни пайтда 57-ўринни эгаллаб турибмиз. Қирғизистон эса 3 қатор пастга тушиб, 110-ўринга жойлашди.
Осиё жамоалари орасида Ироқдан ўтиб кетиб, олтинчи ўринга кўтарилиб олдик.
1 (15). Япония — 1,658.04 (+5.25)
2. (17; +1). Эрон — 1,642.17 (+6.86)
3. (23). Жанубий Корея — 1,579.37 (-6.08)
4. (26). Австралия — 1,548.39 (+4.24)
5. (47; +1). Қатар — 1,475.39 (+0.79)
6. (57; +1). Ўзбекистон — 1,432.00 (+7.07)
7. (58; -2). Ироқ — 1,430.95 (-11.91)
8. (59). Саудия Арабистони — 1,416.42 (+9.86).
9. (63; +1). Иордания — 1,383.99 (+8.08).
10. (66; -3). БАА — 1,375.07 (-10.50)