Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2014 саралаш ўйинида Россия термаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Россиянинг ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатган.
"Очиғини айтганда, Жаҳон чемпионатига чиқолмай қолишимиз ҳақида умуман ўйлаб ўтирганим йўқ. Буни тўла амалга оширса бўлади дея ижобий фикрламоқдаман.
Агар қолган ўйинларда яхши ўйнасак ва совуққонликни сақлаб қолсак, бизда Бразилияга йўлланма олиш учун жуда яхши имконият бўлади", дейди Роналду.













