Италия терма жамоаси ҳужумчиси Марио Балотелли ЖЧ-2014 саралашида Чехия билан ўйинда қизил карточка олгани учун мухлислар томонидан бўлаётган ҳақоратларга жавоб берди. Бу ҳақда футболчи твиттерида хабар қолдирган.
"Нимани хоҳласангиз, шуни ёзинг. Аммо у ҳолда Конфедерациялар кубогида бошқа жамоага мухлислик қилинг. Ҳа яна ўйинни тўлиқ қайтадан кўриб чиқишингизни маслаҳат бераман", деб ёзган Балотелли мухлисларга қарата.
Эслатиб ўтамиз, Конфедерациялар кубоги 15- июнь-1-июль кунлари Бразилияда бўлиб ўтади. Италиянинг гуруҳдаги рақиблари Бразия, Япония ва Мексика терма жамоалари бўлади.













