"Реал" клуби ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария Мадридни тарк этиши ҳақидаги хабарларлар юзасидан фикр билдириб ўтган. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
"Мадридда мени ҳамма нарса қониқтиряпти. Шу сабабли қолишни истаяпман. Бу ерда ўйнашдан бахтлиман, ҳамма жамоадошларим билан яхши муносабатим бор", дейди Ди Мария.
Эслатиб ўтамиз, Ди Мариянинг хизматларига "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "ПСЖ" клублари қизиқиш билдирган ва аргентиналик футболчининг трансфер суммаси 25 миллион еврога баҳоланган эди.













