Кириш Регистрация
25/03 15:35 Япония - Саудия Арабистони
25/03 16:00 Хитой - Австралия
25/03 16:00 Жанубий Корея - Иордания
25/03 18:45 Индонезия - Баҳрайн
25/03 18:45 Қирғизистон - Қатар
25/03 21:00 Эрон - Ўзбекистон
25/03 23:15 КХДР - БАА
25/03 23:15 Кувайт - Уммон
25/03 23:15 Фаластин - Ироқ

Бокс афсонаси Жорж Форман 76 ёшида вафот этди

Баҳо:
+ | -

Бокс тарихидаги энг катта номлардан бири, Олимпиада-1968 чемпиони, проф бокс рекордчиси Жорж Форман ҳаётдан кўз юмди.

Афсонанинг ўлими сабаблари маълум эмас. Унинг оила аъзолари қаричилик дейишяпти.

"Қалбимиз чирпарчин бўлди. Чуқур қайғу билан шуни маълум қиламизки, энди орамизда катта Жорж Эдвард Форман йўқ. У 2025 йилнинг 21 март куни бу дунёни ўз яқинлари ёнида тарк этди. Жорж севимли умр йўлдош, ота, бобо, оддийликни яхши кўрадиган шунчаки катта номдаги инсон эди", дейилади Форманлар оиласи баёнотида.

— Жорж Форман 1968 йил Мехикода ўтган Олимпиада чемпиони

— 1973 йилда профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган. Ўшанда у яна бир афсона Жо Фрэйзерни иккинчи раундда нокаутга учртганди

— 1974 йил Зоир (ҳозирги Конго Демократик Республикаси) давлатида ўтказилган ва Rumble in the Jungle жанги сифатида тарихга муҳрланган аср жангида афсонавий Муҳаммад Алига имконияти бой бериб, бокс билан хайрлашганди

— Ўзида ирода топиб, 1987 йил, 38 ёшида яна катта боксга қайтган. 1994 йил 45 ёшида Майкл Мурерни мағлубиятга учратиб, рекорд соҳибига айланган (бу рекорд ҳалигача янгилангани йўқ).

— Жорж Форман 1997 йилда 76-5 (68 KO) рекорди билан профессионал боксдаги фаолиятини якунлаган

— Боксдан кейинги ҳаёти тадбиркорлик билан ўтди. У George Foreman Grill брендига асос солди.

— Беш маротаба уйланган, 12 нафар фарзанднинг отаси (5 ўғил, 7 қиз).

Киритилди: 12:31, 22.03.2025.
Ўқилди: 831 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz