Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Wе Global Football Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини яна оширди

Баҳо:
+1 | -

Осиёда 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш доирасидаги 7-тур учрашувлари якунланди. Ўзбекистон 20 март, пайшанба куни Тошкентда Қирғизистонга қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашувлардан кейин Wе Global Football портали миллий жамоаларнинг Америка қитъасида бўладиган мундиалга йўлланма олиш имкониятларини баҳолади.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоасининг А гуруҳидан океан ортидаги Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олиш имконияти 92,7 фоизга баҳоланмоқда. Яъни гуруҳда 2-ўринни олиш эҳтимолимиз 86,6 фоиз бўлса, 1-ўринни эгаллаш имкониятимиз 6,1 % дея баҳоланган. Ҳозирда Темур Кападзе бошчилигидаги жамоа Япония, Эрон ва Жанубий Кореядан кейин ЖЧга борадиган 4-жамоа сифатида кўрсатилмоқда.

А гуруҳида Эроннинг имкониятлари энг юқори баҳоланган. 7-турдан кейин форсларнинг мундиалга бориш эҳтимоли 100 фоизга етди. Ўзбекистон эса 2-поғонани эгаллаб, тарихда илк марта дунёдаги энг нуфузли мусобақада қатнашиши тахмин қилинган. Бирлашган Араб Амирлиги 7-турда Эрондан учралган мағлубиятдан кейин ЖЧ йўлланмасига эга чиқиши 6 фоиз деб ҳисобланган. Қатарда эса ушбу кўрсаткич 1,3 фоиз деб тахмин қилинган. Гуруҳ аутсайдерлари Қирғизистон ва Шимолий Кореяда 2026 йилги ЖЧга бориш эҳтимоли 0 фоиз.



АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида ўтадиган мусобақа учун Осиё қитъасига 8,5 та квота ажратилган. 3 та гуруҳдаги 1 ва 2-ўринларни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри йўлланма олса, гуруҳлардаги 3—4-ўриндаги жамоалар плей-оффлар орқали қолган 2,5 та йўлланма учун кураш олиб боради.

Ўзбекистон терма жамоаси 7-турдан кейин 16 очко билан А гуруҳида 2-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам Эрон 19 очкон қўлга киритган. БАА ва Қатар 10 очко билан 3 ва 4-ўринлардан жой олган. Қирғизистон (3 очко) ва Шимолий Корея (2 очко) сўнгги поғоналарни банд этган.

Миллий жамоа кейинги учрашувни 25 март куни сафарда Эронга қарши ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:51, 22.03.2025.
Ўқилди: 5761 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.