Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Олмалиқ» ёшлар жамоалари ҳам баҳсларга киришди

Баҳо:
+ | -

 “Олмалиқ” футбол мактаби жамоалари 29 майдан республика ва вилоят мусобақаларида қатнашишни бошлашди.

1997-1998 ва 1999-2000 йилларда туғилган икки жамоа ресбуплика тайёрлов гуруҳлари чемпионатида 5-гуруҳдан жой олди. Бу гуруҳда уларга “Металлург” (Бекобод), “Янгиер” (Янгиер), “Зомин” (Зомин) ва “Ғаллакор-Автомобилчи” (Ғаллаорол) жамоалари рақиблик қилишади.

29 май куни ўтган биринчи тур баҳсида кичик ёшдаги жамоа ўз майдонида бекободликлар билан учрашиб 2:2 (Афзал Аҳмаджонов, Дилшод Эркинов) ҳисобида дурангга имзо чеккан бўлса, катта ёшдаги жамоа 1:1 (Расулжон Боиров) ҳисоби қайд этди. Турнинг иккинчи учрашуви “Янгиер” – “Ғаллакор-Автомобилчи” бошқа муддатга қолдирилган.

Иккинчи тур 5 июнь куни бўлиб ўтди. “Олмалиқ” жамоалари Ғаллаоролга сафар уюштиришди. Кичик ёшдагилар 5:2 (Отабек Усубалиев 3та, Аббосжон Каримжонов, Исломжон Юсупов), катта ёшдагилар эса 2:1 (Анваржон Сапаров, Шахзод Эшқўзиев) ҳисобида ғалаба қозонди. Турнинг иккинчи баҳсида “Зомин” – “Янгиер” жамоалари учрашишди. Кичик ёшдагилар учрашуви 0:7 ва катта ёшгилар баҳси 2:0 натижа билан якун топди.

Учинчи тур ўйинлари 16 июнь куни бўлиб ўтади. Унда олмалиқликлар “Зомин”ни ўз майдонида қабул қилса, “Металлург” – “Ғаллакор-Автобилчи” баҳси Бекобод шаҳрида бўлиб ўтади.

Икки тур якунида “Олмалиқ”нинг ҳар икки жамоаси 4тадан очко жамғарган ҳолда турнир жадвалини бошқариб турибди.
 
Яна икки ёшдаги жамоа (1998 ва 2000) Тошкент вилояти ёшлар лигасида баҳсларга киришган. Улар қайд этаётган натижаларни ҳақида кейинроқ хабар берамиз.

Манба: www.fc-olmaliq.uz
Киритилди: 18:17, 08.06.2013.
Ўқилди: 4023 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7649]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6192]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5859]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3840]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2930]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2254]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2226]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2175]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1947]

Моуриньо «Реал» учун тўртта трансфер мақсадини белгилади [1927]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик