Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Артур Геворкян ва Рўзиқул Бердиев – май ойи лауреатлари!

Баҳо:
+ | -

Журналистлар учун май ойидаги энг муҳим воқеа – Қаршининг «Насаф» клуби ўз майдонида чемпионат пешқадамларидан бири, чемпионликка даъвогарлардан ҳисобланган Тошкентнинг «Локомотив» жамоасини мағлубиятга учратгани бўлди. Журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев «Ойнинг энг яхши мураббийи» деб топилди, футболчилар орасида эса қаршиликлар сардори Артур Геворкянга тенг келадигани топилмади.

Ўзбекистон чемпионатининг май ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида 2 июнь, якшанба куни бошланган сўровнома 7 июнь, жума куни якунига етди. Сўровнома натижаларига кўра, журналистлар жами 13 нафар мураббий ва 22 нафар футболчига овоз беришди.

Журналистлар томонидан Ўзбекистон Биринчилиги клубларини бошқараётган Азамат Абдураимов («Андижон»), Александр Хомяков («Машъал»), Тоҳир Кападзе («Қўқон-1912»), Ботир Кошкенбоев («Сурхон») каби мутахассислар «Ой мураббийи», Жамшид Ҳасанов («Машъал»), Қаҳрамон Баҳодиров («Регистон») каби футболчиларнинг «Ой ўйинчиси» номига даъвогар сифатида кўрсатилгани эътиборга молик.

«Ой ўйинчиси» номи учун кураш асосан икки футболчи ўртасида кечди. Март ойида тенгсиз деб топилган Фарҳод Тожиев май ойи давомида «Локомотив» рақиблари дарвозасига бешта гол урди, бундан ташқари, жамоадошининг бир голига ҳаммуаллифлик қилди. Бироқ журналистлар учун май ойи давомида Тожиевдан иккита кам гол урган, айни вақтда, ўша уч голдан иккитасини «Локомотив» дарвозасига киритган «Насаф» ярим ҳимоячиси Артур Геворкяннинг саъи-ҳаракатларини муҳимроқ деб билишди. «Насаф»нинг туркманистонлик сардори «темирйўлчилар» сафидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчисини 5 баллга ортда қолдириб, жами 43 балл тўплади.

Маълумот ўрнида, Артур Геворкян 2013 йилдан янги тартибда ўтказилаётган сўровномаларда «Ойнинг энг яхши ўйинчиси» номига сазовор бўлган илк легионер-ўйинчига айланди. Бу номни қўлга киритиш учун ўтган икки ой давомида жуда яқин келган «Бунёдкор»нинг украиналик ҳужумчиси Александр Пишчур бу сафар учинчи ўрин билан кифояланган бўлса, «Навбаҳор» ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов ва «Насаф» ярим ҳимоячиси Шоҳруҳ Гадоев кучли бешликдан жой олган.

«Ой мураббийи» номи учун курашда «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга тенг келадиган мутахассис топилмади. Қашқадарёлик мутахассис энг яқин таъқибчиси Миржалол Қосимов («Бунёдкор»)ни 6 баллга ортда қолдириб, 40 балл тўплашга муваффақ бўлди. Таъкидлаш жоиз, «Бунёдкор» май ойида Олий Лига доирасида 4та ўйин ўтказиб, барчасида ғалаба қозонди, «Насаф» эса 4та ўйиндан биттасида мағлуб бўлди. Бироқ «Насаф» «Локомотив» устидан ғалаба қозонмаганида, «Бунёдкор»нинг кетма-кет ғалабалари жамоанинг чемпионатдаги ҳозирги пешқадамликка кўтарилиши учун камлик қиларди.

Қайд этиш ўринли, бунгача Миржалол Қосимов кетма-кет икки ой – март ва апрелда журналистлар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра «Ойнинг энг мураббийи» деб топилган эди.

«Ой мураббийи» сўровномасида, шунингдек, «Локомотив» катта мураббийи Ҳаким Фузайлов, «Гулистон» бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ва «Пахтакор» бош мураббийи Мурод Исмоилов кучли бешликдан ўрин олди.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси май ойи кучли бешлиги:
1. Артур Геворкян («Насаф») – 43 балл.
2. Фарҳод Тожиев («Локомотив») – 38 балл.
3. Александр Пишчур («Бунёдкор») – 13 балл.
4. Рўзимбой Аҳмедов («Навбаҳор») – 10 балл.
5. Шоҳруҳ Гадоев («Насаф») – 9 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси май ойи кучли бешлиги:
1. Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 40 балл.
2. Миржалол Қосимов («Бунёдкор») – 34 балл.
3. Ҳаким Фузайлов («Локомотив») – 22 балл.
4. Бахтиёр Ашурматов («Гулистон) – 17 балл.
5. Мурод Исмоилов («Пахтакор») – 14 балл.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 18:47, 08.06.2013.
Ўқилди: 5320 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.