Испания терма жамоаси устози Висенте Дель Боске жамоа дарвозабони Икер Касильясни конфедерациялар кубоги баҳсларида майдонга туширишга тайёр эканини билдириб ўтди.
«Икер ўйнашни хоҳлайди. У ҳар доим олдинги Касильяснинг ўйинини кўрсатмоқчи. Биз унда ҳеч қандай ёмон нарсани кўра олмаяпмиз. У ўзини яхши ҳис қилмоқда»,- дейди Дель Боске.
Хабарингиз бор, Касильясни «Реал»нинг собиқ устози Жозе Моуриньо яхши ҳолатда бўлишига қарамай ўйинларда туширмаётган эди.